Главная » Доска объявлений (12)

SALAT VA TAOMLAR [5]
KAREYS UZBEK TURK ITALIYA MILLIY TAOMLAR-SALATLAR RETSEPTI
PISHIRIQLAR SHIRINLIKLAR [1]
PISHIRIQ SHIRINLIKLAR BO'LICHKALAR TO'RTLAR PECHENIYLAR RITSEPTI O'RGANISH
SOCHLAR YUZ PARVARISHI [6]
qizlar va yigitlar uchun soch yuz parvarishi. Soch to'kilishi ugri yuzdagi dog'lar davosi
DARD BORKI DAVO BOR [0]
kassaligi haqida malumot davosi davolash sirlar
MASHINASOZLIK SIRLARI [0]
moshina remonti, matorni remont qilish eliktirlik dewo daewo neksiya matiz


Сочларингизнинг нурсиз ва тўкилувчан бўлиб қолганлиги сизни ташвишга солаяптими? Турли усулларни қўллашга шошилмай, энг зарур қоидаларни билиб олинг.
Ҳимоя қиламиз!
Қуруқлашган ва жонсиз бўлиб қолган сочларни оддий майонез ёрдамида қутқариш мумкин. Бунинг учун соч узунлигига кўра, 2 ош қошиқ майонезни 1 ош қошиқ ўсимлик ёки бодом ёғи билан аралаштириб, илдизидан то узунлигига қадар суртинг. 20-25 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайиб, шампунь билан ювинг. Бу усулда соч илдизи мустаҳкамланиб, толаси ҳимоя қобиғига эга бўлади.

Парваришлаймиз
Соч тўкилиши деярли барча аёлларнинг муаммоси, десак янглишмаймиз. Бунинг олдини олиш учун уй шароитида икки дона тухум сариғига 2-3 та алоэ барги шарбатини аралаштириб, соч илдизига суртинг. Натижаси янада яхши бўлиши учун бошни целлофан пакет билан ўраб, 20-25 дақиқага қолдиринг. Сўнг илиқ сувда чайиш мумкин. Яна бир тавсия: ҳафтада бир маротаба майда ош тузига озроқ зайтун ёғини аралаштириб, соч илдизини уқалаб туриш ҳам уни мустаҳкамлайди.
Ниқоблар тайёрлаймиз!
Қуруқ ва нормал сочларни парваришлаш мушкул эмас. Аммо тез ёғланадиган соч учун алоҳида парвариш зарур. ҳафтасига икки-уч марта ювсангиз ҳам сочларингиз ёғланиб кетаверса, мана бу рецептни қўллашингиз мумкин: 1 ош қошиқ хамиртурушни озроқ қайнаган сувга аралаштиринг. Сўнг бир дона аталанган тухум оқини қўшинг. Ниқобни соч илидизидан узунлигига қадар суртиб, 20 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайинг.
Қўшимча воситалар билан танишамиз!
Сочларингиз сержило тус олиб, яхши турмакланишини истасангиз, ҳадеб лак, мусс ёки гель каби воситаларга чалғиманг. Улардан фақат кечки оқшом ёки бирор тадбирда фойдаланиш мумкин. Бироқ кундалик турмакларда бу воситалардан ортиқча фойдаланиш, сочнинг табиий жилосини камайтириб, тез кирланишга мойил қилиб қўяди. Лак, мусс ва гелларни харид қилаётганингиз маҳал таркибида спирт эритмаси бўлмаганларини танланг. Яхшиси, сочнинг ҳажмли бўлишига ёрдам берадиган ва жило берувчи шампунлардан фойдалансангиз, табиий гўзал сочларга эга бўласиз.
Сочимизни бўяймизми?
Ҳар бир мавсумнинг ўзига хос ранглари бўлиши сир эмас. Шу жумладан, сочларга ранг беришда ҳам мавсумий бўёқларни танлаган маъқул. Мутахассислар ҳозир урфда бўлган соч бўёқларига: қизғиш, тўқ жигарранг, шоколад, каштан, қўнғир, товланувчи бодом ранги ва тўқ малла рангларни тавсия этишмоқда. Агар сочларингизни аввал қора рангга бўяган бўлсангиз, уй шароитида очроқ рангга бўяшингиз қийин кечади. Бу юмушни гўзаллик салонларида бажариш, яъни сочни рангсизлантириб, сўнг керакли бўёқни қўллаш мумкин. Агар сочингизга ранг танлашда иккиланаётган бўлсангиз, буни мутахассисларга қўйиб беринг.
Турмакларни янгилаймиз!
Ёз мавсумида сочларимиз узун ва тўлқинсимон турмакланган бўлса, кузга келиб, буни бироз янгилаймиз. Масалан, сочни юз тузилишига кўра, ўртача узунликда ёки калта қирқтириб, турмаклаш мумкин. Узун соч турмакларини хуш кўрсангиз, сочнинг бир қисмини юқорига кўтариб, қолган қисмини турмаклаш усулини танланг. Ҳозирги кунда ўрилган сочлар урфда эканлигини биласиз. Сочингиз хоҳ узун бўлсин, хоҳ калта, турлича ўриш мумкин.

Доимий гўзаллик қоидаси!
Сочларингиз “итоаткор” бўлишини истасангиз, уч-тўрт кунда бир маротаба бош ювишга одатланинг. ҳа-ҳа, сочни ювиш оралиғини шундай муддатга олиб борсангиз, кирланиши ҳам шунга мослашади. Сочни чайишда оддий сувга қараганда мойчечак дамламаси, бир дона лимон шарбати билан аралаштирилган эритмалар жуда қўл келади. Улар сочни янада сержило қилиб, ялтиратади. Икки–уч кунда бир марта соч илдизини енгил уқалаб, ёғоч тароқда тарасангиз, бошда қон айланиши яхшиланади.
+1
Осон ва замонавий турмак!
Сочни текис тараб, иккига ажратинг. Икки тарафдан ичига бураб, қайиринг-да, “невидимка” қаданг.
Бир тарафдаги қайирилган соч тутамини иккинчи тарафга олиб, иккита соч тутамини бирлаштиринг.
Бирлашган соч тутамини тўрт қисмга ажратиб, бир -бирининг устига ўтказинг-да, ўринг. Ўрим тугалланишига яқин соч тутамини бир-бирининг ичига қайириб, резина қаданг.
SOCH PARVARISHI | Просмотров: 2666 | Дата: 27.01.2015 | Комментарии (0)


Сочнинг ўсиш тезлиги бизнинг генимиз ва турмуш тарзимиз билан бевосита боғлиқлигини унутмаслик керак. «Сочим нега секин ўсаяпти?» деган саволни беришдан аввал таомномангиз ва парваришловчи воситаларингизни кўздан кечиринг... Асосийси, муаммога ҳар томонлама ёндашинг!

1. Тўғри овқатланинг!
Табиий ва сифатли маҳсулотлар (мева, сабзавот ва ёрмалар)ни истеъмол қилинг. Ана шунда организм соч ўсиши учун керакли витаминларни овқат орқали қабул қилади.

2. Эҳтиёт бўлинг!
Кимёвий жингалак ёки водород пероксиди билан «ювилган» сочлар секин ўсиши табиий ҳол. Бундан ташқари, соч бўёғи, лаки ва муссидан ҳамда фен, дазмол каби воситалардан тез-тез фойдаланиш ҳам жараённи секинлаштиради.

3. Соч «гулламасин»
Сочларни учидан бир ярим-икки ойда қирқтириб туриш ҳам уларнинг тезроқ ўсишига таъсир кўрсатади. Чунки соч учидан гуллаб борса, уч қисми синувчан бўлиб қолади. Натижада сочнинг ўсгани асло сезилмайди.

4. Бошингизни уқаланг!
Ҳар куни камида 10 дақиқа вақтингизни бошни уқалаш учун ажратишга одатланинг. Бу билан бошда қон айланиш жараёни тезлашиб, соч фолликула (илдиз)лари керакли миқдорда фойдали моддалар билан таъминланиб, соч ўсишига сабаб бўлади.

5. Ханталли ниқоб
Қуруқ хантал кукунидан 2 ош қошиқ олиб, 2 чой қошиқ шакар, битта тухум сариғи ва 2 ош қошиқ қайноқ сувни аралаштириб, тайёр ниқобни қуруқ соч илдизига суртиб чиқилади. Сочнинг қолган қисмига эса кунгабоқар мойидан суртиш лозим. Агар ниқоб бош терисини ачиштираётган бўлса, илиқ сувда ювиб ташланг. Кейинги сафар ниқобни тайёрлаётганингизда камроқ шакар солиб, кунгабоқар мойидан қўшинг. Бу муолажани ҳафтасига 1 марта 30 дақиқадан оширмасдан бажариш лозим. Акс ҳолда соч қуруқлашиб, қазғоқ пайдо бўлиш эҳтимоли бор.

6. Никотин кислотаси
Никотин кислотасини тамаки таркибидаги заҳарли никотин моддаси билан асло адаштирманг. Бош терисида қон айланишини яхшилаш ва соч илдизини мустаҳкамлаб, ўсиши учун 2 дона никотин кислотаси ампуласи (дорихоналардан топиш мумкин) ва 1 ош қошиқ алоэ ўсимлигининг шарбати аралаштиринг. Ниқобни нам сочларнинг илдизига суртинг. 1,5 соатдан кейин илиқ сувда ювинг. Бу ниқобдан ҳафтасига бир маротаба фойдаланган маъқул.

7. Қалампир дамламаси
1 ош қошиқдан қалампир дамламаси (исталган дорихонадан топиш мумкин), чакамуғ мойи (репейное масло), лимон шарбати ва асални аралаштириб, битта тухум сариғи қўшинг. Ниқобни соч илдизидан бошлаб учига қадар суртинг. Полиэтилен қалпоқ кийиб, устидан сочиқ ўраб олинг ва 1 соат давомида мана шу ҳолатда юринг. Илиқ сувда шампунь билан ювган маъқул.

8. Канакунжут мойи
Бу мой таркибида ёғли кислоталар мавжуд бўлиб, соч илдизи ва толасини озиқлантириш учун фойдали ҳисобланади. Бунинг учун бир ҳафтада бир маротаба мойни қуруқ сочларга илдизидан то учигача суртиб, 30 дақиқа давомида бошда ушлаб турилади. Мой сочдан тез ювилиши учун илиқ сувда биринчи кондиционер, ундан сўнг эса шампунь билан ювган яхши.

Факт
Инсон соч толаси бир ойда ўртача 1,25 см.га ўсади. Бироқ организмнинг турфа хиллигини инобатга олинганда кимникидир 3 см.га, кимникидир эса 1 см.га ўсиши мумкин. Болаларнинг сочи бир ойда 13 мм. ўсади. Ёш улғайгани сари соч ўсиш жараёни секинлашиб боради ва кўрсаткич бир ойда 1 см.ни ташкил қилади. Шундан келиб чиқиб, соч ўсиши бевосита ёш билан боғлиқ деган хулоса келиб чиқади. Бундан ташқари, ирқ ҳам муҳим аҳамият касб этади. Масалан, монголоид ирқидаги инсонларнинг сочи узунроқ, қалин ва соғломроқ бўлиши исботланган.
Соч ўсиш тезлигига таъсир кўрсатиш учун аввало ўсиш жараёнини ўрганиш зарур. Тунга нисбатан кундузи сочлар тезроқ ўсади. Йилнинг иссиқ фаслларига қараганда, куз ва қиш фаслларида секинроқ ўсиши кузатилган. Сутканинг 14-16- соатларида айниқса соч толасининг доимгидан тез ўсиши маълум бўлган.

Мақолада дерматолог-трихолог шифокор Шерзод МАҲМУДОВ берган тавсиялардан фойдаланилди.
Дилноза ШУҲРАТ қизи
SOCH PARVARISHI | Просмотров: 3617 | Дата: 27.01.2015 | Комментарии (0)


Соч тўкилиши эркаклар учун ҳақиқий фожеа эканлигини... аёллар жуда яхши билишади. Бу муаммо билан рўбаро келганлар орасида руҳий қийналган, ўзига ишончи пасайган ҳамда депрессияга йўллиққанларни учратиш мумкин. Суянган тоғингизни шу кичкинагина муаммо «синдириш»ига йўл қўйманг, дугонажонлар! Ҳатто, бу ота-бобосидан мерос бўлса ҳам, унга қарши замонавий усуллар билан курашишга шайланинг!

«Нима учун менинг ёримники?»
Соч тўкилиши тиббиётда алопеция хасталиги дея юритилади. Бу дарднинг юзага келишига қуйидаги омиллар сабаб бўлади:
ИРСИЯТ.Соч тўкилиши ота ва ҳатто, онанинг отасидан ҳам ўтиши мумкин. Генлар ўзини қачон намоён этишига организмдаги гормон миқдори, ёш, асабийлик ҳамда бошқа бир қатор касалликлар ҳам сабаб бўлади;
ГОРМОНАЛ ФОННИНГ ЎЗГАРИШИ. Соч тўкилиши ҳолати эркак организмидаги дигидротестостерон (DHT) гормони билан бевосита боғлиқ. Бу гормон эркаклар соч-соқолининг фолликулалари миқдори ва сифатига жавобгар бўлади. Унинг камайиши оқибатида соч тўкилиши мумкин;
ЁШ.Йиллар ўтгани сари организм қариб боради. Ўз навбатида танадаги сочлар сийраклашади. Ва эркакларда соч тўкилиши қариликнинг бир белгиси сифатида кўзга ташланади. Эслатиб ўтамиз, ёш сабаб соч тўкилса, «эктириш» фойда бермайди;

СТРЕСС.Асабийлик натижасида буйрак ости безлари кортизол гормонини ишлаб чиқаришни бошлайди. Кортизол гормонининг меъёридан ортиши терининг коллаген тўқималарини зарарлайди. Натижада тўқималар бўшашиб, соч тўкилади;
ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ.Агар қалқонсимон безнинг фаолияти бузилса, бутун организм қийналади. Гормонал фоннинг бузилиши натижасида ҳамма аъзолар билан бир қаторда, сочнинг таркибий тузилиши ўзгаради. Қуруқлашиб, жилокорлигини йўқотади. Соч тўкилиши билан биргаликда қошларнинг сийраклашиши ҳам кузатилади;
Носоғлом турмуш тарзи;
Турли хил дорилар билан даволаниш (қонни суюлтирадиган, антидепрессантлар ва бошқалар);
Диабет;
Анемия;
Бош терисидаги замбуруғли инфекциялар.
Даволашнинг 5 усули
Дори-дармон соч тўкилишининг илк босқичларида самарали ҳисобланади. Керакли натижага эришиш учун сабр билан 6 ойдан 1 йилга қадар даволаниш лозим.
Лазер терапия. Лазер нурларининг соч ўсишига ижобий таъсири шифокорлар томонидан тасдиқланган. Бу усулда даволаш натижасида 70 фоиз тинч ҳолатдадаги соч фолликулаларининг ўсиши кузатилади. Даволаш курси бир йил мобайнида узлуксиз олиб борилади. Аввалига бир ҳафтада икки маротаба ўтказилган муолажа, кейинчалик бир ойда бир марта қилинади. Бир сеанс нархи: 2 минг сўмдан – 5 минг сўмгача.
ПУВА-терапия — узун тўлқинли ультрабинафша нур билан даволаш бўлиб, сийраклашган қошни ҳам ана шу усул билан тиклаш мумкин. Бир сеанс нархи: 2 минг сўмдан – 5 минг сўмгача.
Мезотерапия — витамин, минерал моддалар ҳамда DHT гормони блокаторидан таркиб топган қатор микроинъекциялар билан даволаш. Бу усул оддий ва арзон муолажа саналади. 5-7 кун оралиғида такрорлаб туриш тавсия этилади. Бир даво курси 10-12 муолажадан ташкил топган. Муолажанинг умумий нархи фойдаланилган дориларга қараб белгиланади. Бир даво курси учун 200 минг сўмдан – 400 минг сўмгача сарфланиши мумкин.
Соч трансплантацияси — бошнинг кал қисмига соч ўсишда давом этаётган ҳудуддан соч олиб, «экилади». Ушбу муолажа усули бир неча маротаба қайта ўтказилиши ҳам мумкин. Баъзан муолажадан сўнг терида кичик чандиқлар ҳам қолади. Соч трансплантациясида 1 см2 ўлчамдаги бош терига 20 тадан 40 тагача соч толаси «экилади». Соғлом инсоннинг бош терисида 1 см2 ҳудудда 100 тадан 120 тагача соч толаси бўлади. Бир дона соч толасининг экилиши 4 минг сўмдан – 9 минг сўмгача. Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий марказида ушбу даво усулидан фойдаланиш мумкин.

ШУНИНГДЕК,соч тўкилиши муаммосига қарши махсус ниқоб ва шампунлар ёрдамида курашиш мумкин. Уларнинг қанчалик самара бериши ҳар бир инсоннинг тери хусусиятига боғлиқ.

ЭСЛАТМА, мижоз шифокор тавсиясига кўра муолажа усулини танлагани маъқул.
Мақолани олий тоифали шифокор, дермато-венеролог Шуҳрат АКБАРОВ тавсиялари асосида Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади.
SOCH PARVARISHI | Просмотров: 1055 | Дата: 27.01.2015 | Комментарии (0)



Статистик маълумотларга кўра, жаҳон бўйича аёлларнинг тўқсон фоизи сочлари сийраклигини яширишга уринишар экан. Аммо шуниси ҳам ҳақиқатки, стилистлар муаммони бартараф этишнинг камида бешта оддий усули мавжудлигини таъкидлайдилар. Уларга риоя қилсангиз, бас, кўнглингиздагидек соч турмаги ҳосил бўлади.

Соч қуритишнинг ҳам қоидаси бор
Соч илдизига ҳажм берувчи махсус спрейдан сепиб, сўнг қуритиш сийрак сочни “қалин”лаштиради. Бироқ бунда сочни охиригача қуритиб юбормай, аввал таралади. Сўнг алоҳида тутамларни думалоқ тароққа ўраб, яна қуритишда давом этилади.

Жингалак турмак
Сочни жингалаклаш ҳам унга анча ҳажм беради. Бунинг учун нам сочга мусс, яъни кимёвий кўпикдан суртиб, бигудига ўраб қуритиш керак. Сўнг бигудини ечиб, сочни ўзингиз истаган шаклга келтирасиз ва лак билан “қотирасиз”. Бундай усул калта ва ўрта узунликдаги сочларга мос келади.

Бўғот-бўғот (лесенка) шаклда кесиш
Гарчи, табиат сизни қалин соч билан сийламаган бўлса-да, турмакни тўғри танлаш йўли билан бу муаммони бартаф этишингиз мумкин. Аслида, соч жуда калта ёки узун бўлгани учун ҳам сийрак кўринади. Ўрта узунликдаги сочларга ёноқнинг ўрта қисмидан бошланган бўғот-бўғот (лесенка) турмаги мос тушади.


Сочни оқартириш (мелирование)
Сартарошлик санъати мўъжизаси саналмиш бу усул ранглар ўйини орқали сочга ҳажм беради.

5. Қуруқ шампунь
Соч илдизига махсус қуруқ шампунь билан ишлов бериш лозим. У сочдаги ортиқча “ёғ”ларни сидириб олади. Сўнг бироз тараб, турмаклаш мумкин.

Соч ҳақида 5 афсона
Шампунни тез-тез ўзгартириш лозим
Бу нотўғри фикр. Соч парваришига мўлжалланган воситаларни танлаш жуда масъулиятли вазифа. Агар уларнинг ўзингизга мосини топиб улгурган бўлсангиз, ўзгартиришга асло ҳожат йўқ. Тажрибали мутахассислар фикрича, соч миядан фарқли ўлароқ, турли “бренд”ларни фарқлай олмайди ва унда ўрганиб қолиш ҳисси мавжуд бўлмайди.
Бир тола оқ соч юлиб олинса, ўрнига учта тола ўсиб чиқади
Бунга ҳазил деб таъриф берган бўлардик. Бироқ ёдда сақлангки, оқ сочларни юлиш ҳам тўғри эмас. Зеро, оқ толалар йил сайин ортиб боради ва уларнинг барини юлиш имконсиз. Қолаверса, сочни юлиш унинг илдизига зарар етказиши мумкин.
Қирқилгани сайин қалинроқ бўлади ва тезроқ ўса бошлайди
Афсуски, бундай эмас. Шунчаки соч калталанганида бир хил узунликда бўлгани туфайли қалиндек кўринади. Аслида, ҳар кимнинг сочи қалин ёки сийрак бўлиши у туғилмасидан аввал генетик жиҳатдан дастурлаштирилган бўлади. Шуни ҳам ёдда тутиш лозимки, соч тез-тез қирқилса, яхшироқ ўсишини тадқиқотчилар исботлаб беришган. Масалан, калта соч ойига2 см., узуни эса (30 см.дан узун) бор-йўғи 1см. га ўсади.


Сочлар жило таратиши учун ҳар куни бошни уқалаш лозим
Бунга аниқ жавоб бериш мушкул. Чунки қазғоқ ва бош касалликларида уқалаш тавсия этилмайди. Шунинг учун бу машғулотни трихолог ва невропатолог шифокор тавсияси билан бажарган маъқул. Соғлом бош териси учун эса ҳафтасига 1-2 марта уқалаш муолажаси кифоя.
ҳўл сочни тараш унинг тўкилишига олиб келади
Тўғри. Баъзилар ҳўл сочни яхшилаб тарашади. Билишмайдики, бу соч тўкилишига олиб келиши мумкин. Тажрибали сартарошлар сочни қўл ҳаракатлари билан енгил силкитиб қуритишни тавсия қилишади. Шунингдек, уларнинг фикрича, деярли қуриган сочни эҳтиёткорлик билан катта тишли тароқда тараш мақсадга мувофиқ.
Стилист Сардор Солиҳов
тавсиялари асосида
Саодат тайёрлади.
SOCH PARVARISHI | Просмотров: 806 | Дата: 27.01.2015 | Комментарии (0)


Қишки изғиринда сочимиз ҳар жиҳатдан парваришга муҳтож бўлади. Шу боис бугун эътиборингизга бу борадаги керакли тавсияларни ҳавола этмоқчимиз.

Дазмол ва фен
Қишда соч билан боғлиқ энг катта муаммолардан бири – қуруқшаб қолишидир. Чунки совуқ мавсумда ёздагига нисбатан фендан кўпроқ фойдаланамиз. Қолаверса, ҳаво ҳароратининг ўзгариши, яъни иссиқ хонадан изғиринга бош кийимсиз чиқиш ҳам бунга сабаб бўлади. Шу боис қишда имкон қадар соч турмаклаш учун мўлжалланган дазмол ҳамда фенни камроқ ишлатиш ва албатта, бошни иссиқ тутиш керак.

Шампунларни алмаштирамиз!
Совуқ ҳаво сочга салбий таъсир ўтказишининг олдини олиш учун оддий шампунь ва кондиционерларни юмшатувчи ҳамда озиқлантирувчи воситаларга алмаштириш лозим. Ҳафтада бир маротаба бош терисини яхшилаб тозаловчи воситалардан фойдаланишни одат қилинг. Бу шампунь ва турли ниқоблар таркибидаги озуқа моддалар бош терисига сингишини осонлаштиради. Ниқобларни душ қабул қилаётганда суртиш фойдалидир. Душдан сўнг сочни илиқ сувда чайиш ҳужайраларнинг намликка тўйинишига сабаб бўлади.

“Гуллаган” сочни даволаш мумкинми?
Афсуски, соч “гуллаган”ида фақат сартарош қайчисигина бу муаммони бартараф эта олади. Узун сочингиздан айрилиб қолишни истамасангиз, дарҳол чакамуғ (репейное) мойини бошга суртинг. Уни 30 даражагача иситиб, бош (ва сочнинг узунлиги бўйлаб)га суртиш ва 1-2 соат ўраб қўйиш лозим. Муолажадан сўнг соч шампунда яхшилаб ювилади.
Энг яхшиси — илиқ сув
Иссиқ сув бошдаги ёғ безларининг фаоллашувига олиб келади. Совуқ сув эса капилляр томирлар торайиб, бош териси яхши озиқланмаслигига сабаб бўлади. Шу боис бош ювганда энг яхшиси, илиқ сувдир.

Қазғоқ қаердан пайдо бўлди?
Агар қишда қазғоқ пайдо бўла бошласа, сабабини об-ҳаводан билаверинг. Унутмангки, бундай пайтда ҳар уч кунда бир соч илдизини фойдали ёғлар билан озиқлантириб туриш зарур. Ана шунда қазғоқ пайдо бўлишининг олдини олган бўласиз. Натижа янада самарали бўлиши учун эса ёғ суртгач, бошингизни 5-6 соатдан сўнг ювинг.

“Сочим “электрланиб” қолди”
“Электрланиб” қолган сочлар қиш бўйи кўпчилигимизни асабийлаштиради. Хўш, нега айнан қишда шундай? Гап шундаки, ёз фаслида соч етарлича озиқланади, қишда эса авитаминоз ва бош кийими сочнинг “электрланиб” қолишига сабаб бўлади. Шу боис тароғу фенни тўғри танланг. Ионлаштириш хусусиятига эга бўлган фен ва ёғоч тароқдан фойдалансангиз, муаммодан халос бўласиз. Пуркагичга минерал сув (газланган бўлиши ҳам мумкин) солиб, унга бир икки томчи лаванда мойидан томизгач, сочга пуркасангиз ҳам соч “электрланмайди”.


Лак ва геллардан фойдаланмаслик керакми?
Аксинча, қишда лак ва геллардан кўпроқ фойдаланиш керак. Чунки улар сочни изғириндан ҳимояловчи қобиқ ҳосил қилади. Натижада, совуқ ҳавонинг сочга зарарли таъсири камаяди.
Бош кийимимиз ҳам бир муаммо-я!
Қишки бош кийим соч турмагини бузиши барчага аён. Шундай бўлмаслиги учун бир стакан сут маҳсулотларидан бирортасига (қатиқ, сметана ёки сут) бир стакан мойчечак дамламаси ва бир неча томчи олма сиркасидан қўшиб, шампундан фойдаланиб бўлгач, сочга суртиш ва 3-5 дақиқадан сўнг чайиш лозим.
Стилист Сардор СОЛИҲОВ
тавсиялари асосида
Саодат тайёрлади.
SOCH PARVARISHI | Просмотров: 676 | Дата: 27.01.2015 | Комментарии (0)


Лак, мусс, воск ва соч бўёғи замонавий аёлнинг соч турмаклашдаги энг яқин ёрдамчилари ҳисобланади. Кўпгина аёллар бу воситалардан деярли ҳар куни фойдаланишади. Аммо соғлом ва жилокор сочларга зарар етказиб қўймаслик учун бу воситаларни танлашда ва фойдаланишда аҳамият қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳам йўқ эмас.
Мутахассис: Наргиза Эсонова

Соч учун лаклар
Сочларни бежирим турмаклашда қўлланиладиган ўнлаб воситалар орасида барчага маълум ва машхури, сўзсиз, лак ҳисобланади. Барча рекламалар ушбу воситани кўкларга кўтариб, у соч толасини ўраб, ҳимоялашини айтишяпти. Балки чиндан ҳам шундайдир, аммо ҳаво ҳарорати симоб устунининг манфий чегарасини кўрсатиб турганда бундай “ҳимоя” қатлами соч толасини музлаб қолган сумалакка айлантириб қўяди. Натижада унга зарар етиб, осон синувчан бўлиб қолади. Бундан ташқари, ўткир хидли лаклар нафас йўлларига ҳам жиддий зарар етказади. Мана шу салбий хусусиятларни инобатга олган баъзи ишлаб чиқарувчилар хидсиз воситаларни тақдим этишмоқда. Айтгандай, соч учун лак танлай туриб, таркибида спирт йўқлигига алоҳида эътибор қаратинг. Ахир спир сочни қуритиб, унинг учлари гуллашига ҳам сабаб бўлади. Бундан ташқари, ҳомиладор аёлларга турмак яратишда лакдан фойдаланиш тавсия этилмайди. Кузатувчилар лак таркибидаги фталат моддаси ҳомиланинг жинсий органлари ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқладилар.

Мусс
Сочлари ҳажмдор бўлишини истайдиган аёлларнинг чинаккам ёрдамчиси бўлган бу восита ҳам баъзи камчиликлардан ҳоли эмас. Биласизки, мусс ва кўпиклар нам сочга суртилади ва ундан фойдаланишда меъёрни аниқ билиш жуда муҳим. Агар керагидан ортиқроқ суртиб қўйилса, сочлар кир ва ёғли кўринади. Уларнинг таркибидаги кимёвий моддалар бош терисида тиқинлар ҳосил қилгани боис, ювиб ташлаганингиздан кейин махсус бош териси учун скраблардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Агар сочларингиз қалин ва узун бўлса, муссларнинг сизга фойдаси тегиши даргумон. Улар кўп ҳолларда ўрта ва калта узунликдаги соч соҳабалари учун мўлжалланган.

Бўёқ
Кўпчилигимиз фойдаланадиган кимёвий соч бўёқлари ҳам икки турга бўлинади. Турғун (перманент) бўёқларнинг ранги узоқ муддат сақланиб туради. Бунга сабаб эса улар таркибидаги водород пероксиди, амиак, кумуш, қўрғошин, мис тузлар бўлиб, улар бўёқ билан бир сочнинг ички қатламларига етиб боргани туфайли соч ранги узоқ муддат давомида ўчиб кетмайди. Аммо водород пероксиди ва амиак соч толаларига зарар етказишидан ташқари, аллергик реакцияларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бундай ножўя таъсирларни бартараф этиш учун ишлаб чиқарувчилар ярим турғун бўёқларни таклиф этишмоқда. Уларнинг таъкидлашича ярим турғун бўёқлар таркибида амиак ва водород пероксиди мавжуд эмас. Бироқ шунга қарамай, бундай соч бўёқларини бутунлай безиён деб бўлмайди. Агар ярим турғун бўёқлардан фойдаланишга қарор қилган бўлсангиз, натижа икки-уч ҳафта давомида сақланиб туришига ҳам эътибор қаратинг.

Воск
Бу восита жингалак соч соҳибаларига текис турмак яратишда қўл келади. Ингичка, тез чигал бўлувчи ва турмаклаш қийин сочлар учун айни муддао. Таркибида турли табиий мойлар мавжуд бўлгани боис воск соч толаларини ўраб олади ва ультрабинафша нурлари, чанг ва шамолдан ҳимоялайди. Бу воситадан фойдаланишда ҳам меъёрга риоя этиш жуда муҳим. Воскни нам сочларга суртиш тавсия этилмайди.
САОДАТ тайёрлади.
SOCH PARVARISHI | Просмотров: 666 | Дата: 27.01.2015 | Комментарии (0)


Bu salat juda ajoyib
Зарур масаллиқлар:

250-300 гр. исталган балиқ гўшти,
4 донадан картошка ва тузланган бодринг,
2 та лавлаги, майонез, кўкатлар, туз, зираворлар.

Тайёрланиши:1. Балиқ гўштини туз ва зираворли сувда қайнатинг. Пишгач, териси ва қилтаноғини ажратинг.

2. Картошка, сабзи ва лавлагини қайнатиб, тозаланг. Балиқ гўштини каттароқ қилиб, қолган масаллиқларни бир хил катталикда тўртбурчак шаклда тўғранг.

3. Барча масаллиқларни аралаштириб, майонез, туз солинг-да, кўкатларни қўшинг.
Тайёрланиш вақти:40 дақиқа.
4 кишилик
BAYRAM SALATLARI | Просмотров: 700 | Дата: 26.01.2015 | Комментарии (0)


«Денгиз юлдузи» Иштаҳани қитиқлайдиган салат!
Зарур масаллиқлар:200 гр. дудланган қизил балиқ,
100 гр. дудланган оқ балиқ,
2 тадан қайнатилган картошка ва сабзи,
бир бош пиёз, майонез, туз,

безак учун оқ седана.

Тайёрланиши: 1. Оқ балиқ гўштини узун сомонча шаклида тўғранг.

Картошка ва сабзини қирғичдан ўтказинг. Пиёзни майдалаб кесиб, совуқ сувда чайиб олинг.

2. Салат ликопчасига майонез ёрдамида юлдуз шаклини чизинг. Сўнг ҳосил қилинган шакл ичига картошани жойлаштиринг. Устига майонез суртиб, туз сепинг.

3. Картошкадан сўнг тўғралган балиқ ва пиёзни солинг. Юзасини текислаб, майонез билан қопланг. Туз сепишни унутманг.

4. Сабзини жойлаб, унинг устидан ҳам майонез суртасиз. Сўнг атрофини текисланг-да, қизил балиқ гўшти бўлаклари билан безатинг. Юзасига седана сепинг.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа
BAYRAM SALATLARI | Просмотров: 1551 | Дата: 26.01.2015 | Комментарии (0)


Зарур масаллиқлар:
1 кг. лаққа балиқ,
битта апельсин,
100 гр.дан пишлоқ ва сариёғ,
2 ош қошиқ майонез, туз, мурч ва зираворлар, зар қоғоз (фольга).

Тайёрланиши: 1. Балиқни тозаланг. Сўнг устки қисмидан тагига теккизмай кесиб чиқинг.
2. Тузга мурч ва зираворларни аралаштириб, балиққа суртинг.
3. Пишлоқ ва сариёғни бир хил катталикда кесинг. Апельсинни икки паллага ажратиб, уни ҳам тўғранг.
4. Балиқнинг кесилган қисмларига биттадан апельсин, пишлоқ ва сариёғни жойлаштиринг. Юзасига майонез суртиб, зар қоғозга ўранг. Таом газ печининг 180 даража ҳароратида 40 дақиқада тайёр бўлади. Пишгач ўрамидан ажратмаган ҳолда дартурхонга тортиқ этинг.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа
O'ZBEK MILLIY TAOMLARI | Просмотров: 746 | Дата: 26.01.2015 | Комментарии (0)


Зарур масаллиқлар:
200 гр. ун,
100 гр. маргарин,
4 дона тухум,
50 гр. майонез,
1 ст. шакар,
2 ош қошиқ какао,
4 ош қошиқ қаҳва, бир қути хамирюмшатгич.
Кремига:500 гр қаймоқ,
1 ст.шакар.

Ичига:200 гр олча жеми.

Безак учун: 100 гр қора шоколад.

Тайёрланиши:

1. Эритилган маргаринга майонез ва шакарни қўшинг.
Биттадан тухумни солиб, аталанг.
Қаҳвани ярим пиёла сувда эритиб, какао билан бир вақтда қўшинг.

2. Масаллиқларни яхшилаб аралаштиргач ун ва хамирюмшатгични қўшасиз. Хамир қуюқ сметана кўринишида бўлиши керак. Ёғланган пишириқ қолипига хамирни солиб, 40 дақиқага қиздирилган газ печига қўйинг.

3. Қаймоқни шакар билан аралаштириб, миксер ёрдамида кўпиртиринг. Корж пишгунича музлатгичга қўйишингиз мумкин.

4. Торт коржи тайёр бўлгач, совутинг. Иккига ажратгач, ўртасига крем суртиб, устидан олча жемини соласиз. Иккинчи коржни жойлаб, торт юзасини қолган крем билан безатинг.

5. Шоколадни қирғичдан чиқариб, ширинликни безатишда фойдаланинг.
Тайёрлаш вақти: 50 дақиқа
SHIRINLIKLAR TAYYORLASH | Просмотров: 2028 | Дата: 26.01.2015 | Комментарии (0)