11:21 KOREYAGA ISHGA BORISH UCHUN NIMA QILISH KERAK? | |
$IMAGE1$ [b] 1. Cавол: Мен Корея Республикасига бориб ишламоқчиман нима қилишим керак? Жавоб: Агарда Сиз Корея Республикасида ишлаш истагида бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги ва Корея Республикаси Мехнат вазирлиги ўртасида 2012 йил декабр ойида имзоланган Меморандумга асосан корейс тилидан ўтказиладиган тест синовларида қатнашишингиз талаб этилади. 2. Cавол: Корейс тилидан тест синовларида қатнашиш учун нима қилиш керак ҳамда тест қачон ва қаерда ўтказилади? Жавоб: Корейс тилидан тест синовида қатнашиш истагини билдирган фуқароларни номзод сифатида Ташқи мехнат миграцияси масалалари агентлиги рўйхатга олишни амалга оширади. Номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали республиканинг марказий газеталарида ва вилоятлардаги махаллий газеталарда эълонлар чоп этилади. Бундан ташқари Агентликнинг Ушбу www.migration.uz Веб сайти орқали маълумот олишингиз мумкин. 3. Савол: Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган номзодларга қўйиладиган талаблар қандай? Жавоб: Тест синовларида қатнашиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 18 ёшдан 39 ёшгача бўлиши; жисмоний меҳнатга яроқли бўлиши; жиноий жавобгарликка тортилмаган бўлиши; Корея Республикасидан депортация қилинмаган бўлиши; Ўзбекистон Республикасидан хорижга чиқиши чегараланмаган бўлиши зарур. 4. Савол: Мен корейс тилидан ўтказилган тест синовидан муваффақиятли ўтдим, энди мени Кореяга кетишим кафолатланганми? Жавоб: Тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодларга Кореяда мехнат қилишга юборишни Ўзбекистон томонидан Ташқи мехнат миграцияси масалалари агентлиги хам Корея томонидан Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати хам тўлиқ кафолатламайди. Номзоднинг тест синовларидан ўтганлиги Кореянинг Эркин ёллаш тизими бўйича хорижий талабгорга қўйилган шартлардан бирини бажарганликни англатади. Кореяга ишлашга бориш фақатгина корейс иш берувчиси томонидан тестдан ўтган фуқаролар орасидан айнан танлаб олинган номзод учун унга мехнат шартномасини расмийлаштириш орқали ташкил этилади. Кореяга ишга бориш учун корейс иш берувчиларига Ўзбекистондан номзодларни танлаб олиш талабини Ташқи мехнат миграцияси масалалари агентлиги хам Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати хам қўя олмайди. 5. Савол: Мен аввал Корея Республикасига ишлаш учун бориб, шартнома шартларини бузганман. Кореяга яна ишлаш учун бора оламанми? Жавоб: Сиз аввал Корея Республикасига ишлаш учун бориб, шартнома шартларини бузган холда ноқонуний (нолегал) равишда Корея Республикасида юрган бўлсангиз, Сизга Корея Республикасининг Иммиграция хизмати томонидан Кореяга қайта кириш таъқиқланади. Сизнинг Кореяда илгари бўлганлигингиз борасида Ташқи мехнат миграцияси масалалалри агентлигига келиб мурожаат этишингиз лозим. 6. Савол: Корейс тилидан тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар Кореяга қачон кетиши мумкин? Жавоб: Корейс тилидан ўтказилган тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг маълумотлари Агентлик томонидан белгиланган тартибда Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг маълумотлар базасига тақдим этилади. Ушбу фуқароларнинг номзоди Корея иш берувчилари томонидан танлангандан сўнг Кореядан мехнат шартномаси ва виза тасдиқномаси юборилади. Бу жараён тестдан муваффақиятли ўтгандан сўнг ушбу мальлумот 2 йил давомида сақланади. 7. Савол: Корея Республикасидан менинг номимга мехнат шартномаси ва виза тасдиқномаси келганини қандай билишим мумкин? Жавоб: Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан Сизнинг номингизга мехнат шартномаси ва виза тасдиқномаси юборилса, Агентлик томонидан Сизнинг яшаш манзилингизга тезкор равишда телеграмма, яъни чақириқ қоғози юборилади. Агар фукаронинг уй манзили ўзгарган бўлса тестдан муваффақиятли ўтгандан сўнг Агентликга тақдим етиладиган сўровномада фукаро томонидан берилган телефон рақамга қўнгирок қилинади. Агентлик томонидан чақиртирилган фуқаролар бир хафта ичида етиб келмаса, жойлардаги вилоят мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш бош бошқармаларига Сизни Агентликка чақиртириб беришларини сўраб, ёзма мурожаат қилинади. 8. Савол: Корея Республикасидан менинг номимга мехнат шартномаси келганлиги маълум бўлди. Агентликка қандай хужжатларни тақдим қилишим лозим? Жавоб: Корея Республикасидан номингизга мехнат шартномаси келганидан сўнг Сиз қуйидаги хужжатларни Агентликка тақдим этишингиз лозим: Фуқаролик паспортидан нусха – 12 та (номзоднинг фуқаролик паспортида хорижга чиқиш рухсатномаси бўлиши шарт); Фотосурат (рангли) 3Х4 – 12 та ; Махалладан маьлумотнома; Тери-таносил диспансеридан маълумотнома (яшаш жойидан); Рухий касаллик диспансеридан маълумотнома (яшаш жойидан); Наркология диспансеридан маълумотнома (яшаш жойидан); Республика ОИТС марказининг сертификати (Мўлжал: Чилонзор метро бекати); Кафилнинг паспорт нусхаси (доимий яшаш жойи кўрсатилган бети билан) 2-нусхада (Кафил Агентликка келиши шарт); Кафилнинг яшаш жойидан маълумотнома (махалладан); Кафилнинг иш жойидан маълумотнома, хамда иш жойи ва уй телефон рақамлари; Кетиш харажатлари учун маблағ; Ички ишлар томонидан чет элга чиқиш учун рухсатнома ( ОВИР ) Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига виза расмийлаштириш учун тўланадиган 70 АҚШ доллари; Йиғма жилд (папка); 9. Савол: Кореяга кетишга номзод қандай тартибда тайёргарлик кўриши лозим? Жавоб: Кореяга кетиш учун тегишли хужжатларини Агентликка тақдим этган номзодлар кетиш харажатларини тўлаб берганларидан сўнг (тўлов квитанцияси тақдим этилади) бу номзодларга кетиш олди ўқув машғулотларини ўташ учун Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш марказига йўлланма берилади. Агентлик берган йўлланма асосида номзод Ўқув марказига бориб, ўқув машғулотларига қабул қилинади. Бунда ўқиш бошланишидан олдин Ўқув маркази номзодни ваколатли тиббий муассасасида соғлиғи бўйича белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказади. Тиббий кўрик натижасига кўра соғлом деб топилган номзодлар Ўқув марказида ташкил этиладиган белгиланган 53 соатлик ўқув машғулотларини ўтайдилар. 10. Савол: Ўқув марказида ўқишни тугатганимдан сўнг, қанча муддат ичида ва қандай тартибда Кореяга кетаман. Жавоб: Ўқув марказида ўқишни тугатган номзодларни Кореядан виза тасдиқномаси олингандан сўнг, Агентлик томонидан Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасидан виза расмийлаштирилиб, Кореяга кетувчи номзодлар рўйхатига қўшилади. Ушбу рўйхатни Корея томони тасдиқлаганидан кейин номзод белгиланган муддатда Агентлик ходимлари томонидан Тошкент Халқаро аэропорти орқали Кореяга кузатиб қўйилади. 11. Савол: Корея Республикасидан менинг номимга шартнома ёки виза тасдиқномаси келган эди, бироқ Кореядаги иш берувчи корхона иқтисодий инқироз (банкрот)га учраганлиги сабабли мен билан корхона ўртасида имзоланган мехнат шартномаси бекор қилинди. Менга яна янги мехнат шартномаси келадими? Жавоб: Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан номзодга мехнат шартномаси ва виза тасдиқномаси юборилиб, бироқ иқтисодий инқироз туфайли Корея иш берувчиси ва номзод ўртасида имзоланган мехнат шартномаси бекор қилинган тақдирда номзодларга Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати бошқа иш берувчидан янги мехнат шартномасини расмийлаштириш чоралари кўрилади. Бунинг учун иш берувчиси инқирозга учраган номзодлар тўғрисидаги маълумот Корея Мехнат вазирлигининг маълумотлар базасига қайтадан киритилади. Номзодга мехнат шартномаси ва виза тасдиқномаси келгандан сўнг Агентлик томонидан зудлик билан фуқаронинг яшаш манзилига такроран чақириқ қоғози яъни телеграмма юборилади. 12. Савол: Рухсатнома ва Тасдиқнома бериш қайси қонун хужжатлари асосида амалга оширилади? Жавоб;Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.1995 йилдаги 408-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ҳамда хорижий фуқароларнинг республикадаги меҳнат фаолияти тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 20.11.1996 йилда 285-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби низомини қўллаш тўғрисидаги” йўриқнома асосида тартибга солинади. 13. Савол: Хорижий фуқароларга тасдиқномалар қанча муддатларга берилади? Жавоб: Тасдиқномалар хорижий фуқароларга 1йилгача муддатга берилади ва лозим бўлганда корхона аризасига асосан муддати узайтириб борилади. 14. Савол: Рухсатномалар ва тасдиқномалар бериш бўйича қабул вақтлари қайси кунларга белиланган? Жавоб:Хужжатларни қабул қилиш ва маслаҳат бериш вақтлари - душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 900 дан 1200 гача; «Рухсатнома» ва «тасдиқнома»ларни бериш вақтлари - душанба ва чоршанба кунлари соат 1400 дан 1700 этиб белгиланган, Бу тўғрисида Агентликнинг migration.uz веб сайтида ҳам тўлиқ маълумот берилган. 15. Савол: Кимларга нисбатан Рухсатномалар ва тасдиқномалар бериш бўйича тартиб қўлланилмайди? Жавоб:Рухсатнома бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.1995 йилдаги 408-сонли қарор билан тасдиқланган Низомнинг белгиланган мажбурий тартиби, шунингдек, меҳнат фаолияти ҳуқуқига эгалик тасдиқномалари қуйидаги хорижий фуқароларга нисбатан қулланмайди: - дипломатик ва консуллик муассасаларининг, Узбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик мақомдан фойдаланувчи ташкилотларнинг ходимларига; - ҳукуматлараро битимлар асосида ишловчи халқаро, мурувват, ҳайрия ташкилотларининг расмий вакилларига; - 3 ойгача муддатга келадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаётган ёкиташкил этилаётган қўшма корхоналар ёки фирмаларнинг таъсисчилари ёки пайчилариҳисобланадиганларга. - давлатлараро битимларга мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон ҳудудидагимуассасаларда ишловчи фан ва маданият арбобларига; - таътил вақтида Ўзбекистон олий касб таълими таълим муассасалари дастурлари доирасида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабаларга; - Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган мухбирлар ва журналистларга; -Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан аккредитация қилинган, чет эл тижоратташкилотларваколатхоналаринингходимларига; -Ўзбекистон академиялари ва олий касб таълими таълим муассасаларида маърузалар курсини ўқиш ва бошқа ишлар учун жалб қилинган маърузачилар ва йўриқчиларга; - Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан тузилган давлатлараро битимларга кўра ишга жойлаштиришнинг бошқа хил тартиби белгиланган шахсларга. 16. Савол: Энг кўп қайси мамлакатдан хорижий фуқароларга Тасдиқномалар берилган? Жавоб:ТуркияРеспубликаси ва ХХР . 17. Савол: Хорижий фуқаролар энг кўп қайси сохада фаолият кўрсатишмоқда? Жавоб:Ишлаб чиқариш сохаси (тестиль, нефт-газ, тоғ-кон муталлургияси вабошқалар) 18. Савол: Ўзбекистон Республикаси худудида Доимий яшаш гувохномасига эга шахсалар мехнат фаолити хуқуқи тасдиқнома олишлари шартми ? Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-2240-сонли Фармонининг 2-иловасидаги “Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги Низом”га мувофиқ Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси хорижий шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи хужжат ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддасига мувофиқ аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун хужжатлари Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб келаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ этилади. Шу сабабли, Сиз Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари каби аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган асосларда меҳнат фаолиятини амалга оширишингиз мумкин. 19. Савол: Корея Республикасида меҳнат фаолиятини муваффақиятли тамомлаб қайтганимдан кейин Агентликка учрашишим шартми? Агентлик томонидан Корея Республикасига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган ҳар бир фуқаро, унинг кафили билан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Корея Республикасида иш билан таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома”нинг 8.2. бандига асосан “Шартнома муддати тугаган тақдирда ёки бирон бир сабабларга кўра ватанига қайтган фуқаро календар бўйича 30 кун ичида “Меҳнат фаолиятини амалга оширишдан сўнг келган шахс” сифатида рўйхатга туриш учун Агентликка ташриф буюриши шарт” деб белгилаб қўйилган. 20. Савол: Чет элларгашартнома асосида ишга юборилган фуқароларимиз юртимизга қайтгандан кейин уларни ишга жойлаштирилиши масалалари қай тартибда амалга оширилмоқда? Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларига ҳар чорак якуни бўйича чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб ватанига қайтган фуқароларнинг рўйхатлари тақдим этилиб, уларни бандлигини таъминлаш сўралади. Ҳар бир вилоят бош бошқармаларидан олинган маълумотлар умумлаштирилиб ҳисобот учун қабул қилинади. 21. Савол: Ўзбекистонда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни қаердан олиш мумкин? Ўзбекистонда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни интернетдаги www.labor.uz сайтидан ёки Ҳудудий бандликка кўмаклашиш марказларидан олиш мумкин. 22. Савол: Хусусий шартнома асосида чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида тушунтириш беринг. Жавоб: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ хукуматлараро, идоралараро шартномалар ва битимлар асосида фақат Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюроларнинг кўмагида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга чиқиш хуқуқига эгадирлар.Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хусусий меҳнат контрактлари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга фақат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича чиқиш ҳуқуқига эгадирлар. Ўзбекистон Республикасининг хусусий меҳнат контрактига эга бўлган фуқаролари чет элларда ижтимоий муҳофазаланишни таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига қуйидаги хужжатларни икки нусхада тақдим этишлари лозим. -ариза; -хорижий фирмадан (иш берувчидан) олинган давлат тилига таржима қилинган, барча ижтимоий кафолатлар ва тиббий суғурта кўрсатилган, шунингдек меҳнат визаси (EMPLOYMENT VIZA) билан таъминлаш борасида иш берувчининг мажбурияти назарда тутилган ҳолда нотариал тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаси томонидан легализация қилинган контракт нусхаси; -иш берувчи тўғрисидаги қисқа маълумотлар; -маълумотнома-холиснома; -Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли шаклдаги соғлигининг ҳолати тўғрисида маълумотнома. 23. Савол: Чет элда шартнома асосида ишлаб келганимдан сўнг, ишлаган даврим умумий стаж ҳисобига кирадими? Уни меҳнат дафтарчасига ёздириш мумкинми? Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 36-моддаси (36-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни тахририда-ЎР ҚХТ, 2012й., 1-сон, 4-модда)да “Чет элда ишланган давр учун иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш, чет элда ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сонли қарори билан тасдиқланган “Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини таcдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида ҳамда Ўзбекитсон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатда ўтказилган 2010 йил 27 майдаги 402-4 сонли “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқномага ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2.171 бандига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг меҳнат дафтарчаларига чет элда (шартнома асосида) ишлаган иш даври ҳақидаги ёзувлар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари тўланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан тегишли маълумотномаларга асосланиб киритилади. Фуқаро ўзиниг чет элда ишлаган даврини меҳнат дафтарчасига қайд этиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадалларини тўланганлиги тўғрисида тасдиқловчи маълумотномани Агентликга тақдим қилиши шарт. Мазкур маълумотнома Агентликга тақдим этилган ҳолда фуқаронинг меҳнат дафтарчасизга тегишли ёзув киритилиб, меҳнат стажи тасдиқлаб берилади. [/b] | |
|
Всего комментариев: 4 | |
![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() | |